Етказиб берувчи томонидан шартномавий ҳажмлардан кам газ етказиб берилганда, етказиб берувчи истеъмолчига муддати ўтган ҳар бир кун учун мажбуриятларнинг бажарилмаган суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ етказиб берилмаган газ қийматининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди. Шартномада кўрсатиб ўтилган муддатларда етказиб берилган газ қиймати ўз вақтида тўланмаган тақдирда, Истеъмолчи муддати ўтган ҳар бир кун учун муддати ўтган тўлов суммасининг 0,4 фоизи миқдорида, бироқ муддати ўтган тўлов суммасининг 50 фоизидан ошмайдиган миқдорда пеня тўлайди. Истеъмолчи томонидан газ тармоқларига газдан фойдаланиш ускуналари рухсатсиз уланган тақдирда, газни ҳисобга олиш приборларини қасддан бузиш ёхуд ҳисобга олиш приборлари кўрсаткичларини ўзгартириш мақсадида четдан аралашиш ҳолатлари аниқланган тақдирда, маъмурий жавобгарликга тортилади. Агар юқоридаги қонунбузарликлар такроран содир этилган ва таъминловчи ташкилотга йирик миқдорда зарар етказилганда тақдирда истеъмолчи жинойи жавовгарликка тортилади. Агар истеъмолчи газни ҳисобга олиш приборларини ўрнатишдан бош тортса истеъмолчи “Узтрансгаз” АЖ худудий унитар корхонаси вакили, фуқаролар ўзини-ўзи бошқариш органи вакиллари ва истеъмолчи иштирокида тузилган акт асосида газ билан таъминлаш тормоғидан узиб ташланади.