Йуқ, бу ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши ваколатидир. Ширкат аъзолари умумий йиғилишининг ваколатларига ширкат аъзолари мажбурий бадалларининг миқдорини тасдиқлаш киради. Ширкатнинг тасдиқланган даромадлар ва харажатлар сметасига Ширкат иш режасида кўзда тутилмаган ишлар ёки материаллар, ишлар ва хизматлар нархининг ўсиши натижасида вужудга келган харажатлари билан боғлиқ бўлган ўзгартириш киритиш тўғрисидаги қарор ушбу Уставда кўзда тутилган тартибда чақириладиган Ширкат аъзоларининг навбатдан ташқари умумий йиғилиши, ҳар бир уй мулкдорлари йиғилиши қарори билан тасдиқланиши керак. Мулкдорларнинг ҳар ойлик мажбурий бадаллар миқдори Ширкат аъзолари умумий йиғилишида тасдиқланган Ширкат йиллик ҳаражат ва даромадлар сметаси ва иш-режасидан келиб чиққан ҳолда ҳисоб-китоб қилинади. Мажбурий бадаллар миқдори Ширкат умумий йиғилиши қарорига асосан йил давомида ўзгариши мумкин.