Ширкат бошқаруви умумий мол-мулкни сақлаш ишлари режаларининг бажарилиши, амалга оширилган ҳамда режалаштирилаётган харажатлар, мажбурий бадаллар ва тўловларнинг йиғими, тадбиркорлик фаолиятидан олинган даромадлар (фойда) ҳақида ширкат аъзолари олдида мунтазам равишда, уч ойда камида бир марта ҳисобот беради. Ҳисобот тақдим этиш шакли ширкатнинг барча аъзолари учун ҳисоботдан фойдаланиш эркинлигини таъминлаши керак ва у ширкат аъзоларининг умумий йиғилиши қарори билан белгиланади. Ширкат қуйидагиларга мажбур: мулкдорларга умумий мулкнинг ҳолати, амалга оширилган ва амалга ошириладиган харажатлар тўғрисида ахборот бериш, Ширкат аъзолари олдида мазкур Уставда кўзда тутилган тартибда ҳисобот бериш; умумий ҳаражатлар ва умумий ҳаражатлардаги мулкдорларнинг ҳар ойлик ва мақсадли мажбурий бадаллар миқдорларини асослаб бериши керак.