Тадбирлар календари

Тадбирлар календари

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Уй-жой коммунал хўжалик тарифлари

Ҳисоблагич Ҳисоблагичсиз

Коммунал хизматлар сайтлари

Бугун Тошкент шаҳрида "Ўзбекистон-Япония: иқтисодий мулоқот ва ҳамкорлик истиқболлари" бизнес-форуми бўлиб ўтади.

Бизнес форум ташкилотчилари мамлакатимиз томонидан Ўзбекистон ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазирлиги, Сиёсий тадқиқотлар маркази, Фонд Форум; Япония томонидан Япония иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги ҳамда кунчиқар мамлакатнинг Россия ва янги мустақил давлатлар билан савдо уюшмаси (РОТОБО)дир.

Ушбу бизнес-форум япониялик ишбилармонлар, мутахассис ва таҳлилчилар, давлат ва жамоат ташкилотлари вакиллари, илмий-тадқиқот органлари ҳамда таҳлил марказлари иштирокида Тошкентда учинчи маротаба ўтказилаяпти.

Навбатдаги йиғилиш доирасида бўлиб ўтадиган учта сессияда енергетика заҳиралари ҳамда екология соҳасида умумий иқтисодий ва сармоя борасидаги ҳамкорлик масалалари кўриб чиқилади. Бундан ташқари, икки мамлакат учун устувор ҳисобланган соҳаларнинг бугунги кундаги ҳолати ва икки томонлама ўзаро ҳамкорлик салоҳияти, шунингдек, Навоий вилоятидаги еркин индустриал-иқтисодий зона доирасидаги сармоявий ҳамкорлик истиқболлари масалаларини муҳокама қилиш кўзда тутилган.

Форумда Япония Иқтисодиёт, савдо ва саноат вазирлиги, Табиий ресурслар ва енергетика агентлиги, Япония халқаро ҳамкорлик агентлиги (ЖИCА), Япония халқаро ҳамкорлик банки (ЖБИC), Япония ташқи савдо ташкилоти (ЖЕТРО), Япония нефт, газ ва металлар миллий корпорацияси (ЖОГМЕC), Япониянинг енергия ва саноат технологиялари янги турлари ташкилоти (НЕДО), шу билан бир қаторда "Мицубиши Ҳеавй Индустриес", "Мицубиши Cорпоратион", "Мицуи", "Иточу", "ОМИC", "Кавасаки Хеви Индастри", "Сумитомо Cорпоратион", "Сожиц Cорпоратион", "Чиёда Cорпоратион", " Тоҳоку Елеcтриc Поwер Cо., Инc.", "Тоёта Сусё Cорпоратион", "Пине Ҳилл", "Марубени Cорпоратион", "Юсен Аир анд Сеа Сервиcе Cо.Лтд" сингари компаниялар вакиллари иштирок етади.

Ўзбекистон томондан мамлакатимиз Бош вазири ўринбосари Р.Азимов, Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестиция ва савдо вазири Е.Ғаниев, шунингдек, Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги, Бадиий академияси, Геология давлат қўмитаси, "Ўзбекнефтегаз" миллий холдинг компанияси, "Ўзбекенерго" ДАК, Навоий тоғ-кон металлургия комбинати, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, Ўзбекистон Реконструкциялаш ва ривожлантириш фонди, Давлат мулк қўмитаси вакиллари қатнашадилар.

Биринчи Ўзбекистон-Япония бизнес-форуми 2006 йилнинг ноябр ойида Тошкентда бўлиб ўтган еди. Илк форумнинг муваффақиятли якунлари амалий ва назарий мунозараларнинг бошланиши томонларнинг ўзаро алоқаларни худди шу шаклда давом еттириш ва форум базасида икки мамлакатнинг расмий ва ишбилармон доиралари ўртасида фикр ва таклифлар алмашинуви майдонини ташкил етишга сабаб бўлди.

2007 йилнинг ноябр ойида иккинчи бизнес-форум ўтказилганда икки мамлакат ўртасида иқтисодий алоқаларни чуқурлаштириш масаласи муҳокама қилинди.

Ишчи гуруҳларнинг мажлиси давомида томонлар сармояларни рағбатлантириш ва ҳимоя қилиш масаласини ўртага ташлашди. Япония ва Ўзбекистон ўртасидаги инвестицияларни либераллаштириш, ўзаро ҳимоялаш ва рағбатлантириш тўғрисидаги келишув 2008 йилнинг август ойида Тошкентда имзоланган.

Шу йили бир қанча муддат илгари халқаро ҳамкорликни ривожлантириш бўйича бизнес-форумлар Вена, Брюссел, Милан, ҳамда Женевада ўтказилганди.

Онлайн тарзда бизга мурожаат қилинг