Уй-жой коммунал хўжалик тарифлари

Ҳисоблагич Ҳисоблагичсиз

Коммунал хизматлар сайтлари

Ёрдам

    Истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари қуйидаги қонунчилик ҳужжатлари ёрдамида тартибга солинади: Ўзбекистон Республикасининг «Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги, «Фуқароларнинг мурожаатлари тўғрисида"ги, «Фуқароларнинг соғлиғини ҳимоялаш тўғрисида"ги, «Озиқ-овқат маҳсулотлари ҳавфсизлиги тўғрисида"ги, «Товар белгилари, хизмат белгилари ва товарни келиб чиқиш жойи номи тўғрисида"ги, «Маҳсулотлар ва хизматлар сертификацияси тўғрисида"ги, «Стандартлаштириш тўғрисида"ги ва «Метрология тўғрисида"ги қонунлар.

   Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқлари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланган, товарлар сотиш ва хизматлар кўрсатиш билан боғлиқ бўлган бир қатор қоидалар билан ҳам ҳимоя қилинади. Ушбу қоидалар истеъмолчининг ишлаб чиқарувчи, сотувчи, хизмат кўрсатувчи билан ўз аро муносабатларининг кенг спектрини қамраб олади.

  • Товар (иш, хизмат) ҳақида, шунингдек ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи) ҳақида тўғри ва тўлиқ маълумот олиш;
  • Товар (иш, хизмат)ни эркин танлаш ва унинг тегишли даражада сифатли бўлиши;
  • Товар (иш, хизмат)нинг ҳавфсиз бўлиши;
  • Ҳаёти, соғлиғи ва мол-мулки учун ҳавфли нуқсони бўлган товар (иш, хизмат), шунингдек ишлаб чиқарувчи (ижрочи, сотувчи)нинг ғайриқонуний ҳаракати (ҳаракатсизлиги) туфайли етказилган моддий зиён, маънавий зарарнинг тўлиқ ҳажмда қопланиши;
  • Бузилган ҳуқуқлари ёки қонун билан муҳофаза этиладиган манфаатлари ҳимоя қиллинишини сўраб судга, бошқа ваколатли давлат органларига мурожаат этиш;
  • Истеъмолчиларнинг жамоат бирлашмаларини тузиш.

Шундай вазиятлар бўладики, сотиб олинган товарни ёки кўрсатилган хизматни сифати бўйича истеъмолчи ва сотувчи (ишлаб чиқарувчи, бажарувчи) ўртасида низо чиқади. Бундай ҳолларда, истеъмолчи товар/хизматни экспертиза қилишни талаб қилиб сотувчига мурожаат қилиши мумкин, ёки ўзи мустақил равишда экспертиза қиладиган ташкилотни топиб унга мурожаат қилиши ва нуқсонли товарни экспертиза қилиши мумкин.

Бажарилган иш бўйича эксперт экспертиза хулосасини ёҳуд буюртмачининг хоҳишига кўра суратлар илова қилинган ҳисоботни тайёрлайди. Ушбу ҳар иккала ҳужжат бир хил юридик кучга эга, ва истеъмолчи (харидор)нинг судга даъво билан мурожаат қилиши учун ва унинг даъвосига жавоб тариқасида асос бўлиб хизмат қилади. Экспертиза хулосаси харидорга ҳам керак, сабаби у сотувчи (ишлаб чиқарувчи, бажарувчи) томонидан ўтказилган экспертиза хулосасидан норози бўлган, ёҳуд баъзи сабаларга кўра сотувчи ўз кучи билан экспертиза ўтказа олмаган тақдирда. Бундан ташқари, экспертиза суд ажримига кўра ҳам ўтказилади.

Истеъмолчи шунингдек товар экспертиза қилинаётганида иштирок этиши, ёки ўзининг вакили -экспертиза хулосаси тўғри берилганми ёки нотўғрилигига ишонч ҳосил қила оладиган мутахассис-экспертни юбориши мумкин. Товарнинг сифатини экспертиза қилиш бўйича берилган даъвода экспертизада ўзингизнинг ҳам иштирок этишингизни билдирган ҳолда албатта ушбу ҳуқуқдан фойдаланиш керак.

Эксперт томонидан текширилаётган товарда нуқсон топилган, ёки кўрсатилган хизмат сифатсиз бажарилгани аниқланган ҳолда мустақил товар экспертизасини ўтказиш билан боғлиқ харажатлар сотувчи томонидан истеъмолчига тўлиқ ҳажмда қопланиши керак.

 

Ҳуқуқи бузилган истеъмолчи дарҳол корхонанинг мансабдор шахсига талаб билан (оғзаки ёки ёзма) мурожаат қилиши керак. Бундай шахс бўлиб секция, бўлим мудири, дўкон директори, таъмирлаш устахонаси мудири ёки бошқа мансабдор шахси бўлиши мумкин. Одатда, бундай мурожаат истеъмолчининг бузилган ҳуқуқини тиклаш учун етарли бўлади.

Агар истеъмолчи сифатсиз, стандартга жавоб бермайдиган товар сотиб олса, ёҳуд сотиб олган товарни маълум сабабларга кўра ишлатиб бўлмаса, у ҳолда товарни айнан шу ердан сотиб олинганини тасдиқловчи ҳужжатни тақдим қилган ҳолда сотиб олинган (ёки тайёрланган) жойига қайтаришга, товарни айнан шундай бошқа товарга алмаштириб бериш, товарни нуқсонини бепул бартараф этиш, шартномани бекор қилиб, кўрилган зарарни қоплашни талаб қилишга ҳақли. Истеъмолчининг қонуний талаблари сўзсиз бажарилиши шарт.

Истеъмолчининг бузилган ҳуқуқини тиклаш бўйича қилган оғзаки мурожаати сотувчи (ижрочи, ишлаб чиқарувчи) томонидан қондирилмаган ҳолатларда, даъво (талаб) хати ёзиш керак. Хатда даъво (талаб)нинг мазмуни баён қилинади, фактлар кўрсатилади ва бузилган ҳуқуқларни қонунчилик тартибида ҳимоя қилиниши талаб қилинади. Хатда истеъмолчининг ҳуқуларини иҳтиёрий равишда қондирилиши талаби кўрсатилиши керак. Акс ҳолда, истеъмолчи унинг поймол қилинган ҳуқуқлари билан бир қаторда унга етган ҳам моддий, ҳам маънавий зарарни қоплаш тўғрисида тегишли органларга, шу жумаладан судга мурожаат қилиш ҳуқуқини ўзида қолдиради.

Ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилиш учун истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисидаги қонунчилик талабларига риоя этилиши устидан назорат олиб борувчи Ўзбекистон Республикаси монополиядан чиқариш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасига, унинг ҳудудий органларига, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича бошқа ваколатли органларга, маҳаллий хокимият органларига ёки бевосита судга мурожаат қилишга ҳақли.

Бундан ташқари, истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш бўйича жамоат тизими мавжуд бўлиб унга — Истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси, уларнинг вилоятлар ва Тошкент шаҳридаги жамиятлари киради.

Маҳсулотнинг ҳавфсизлиги, маҳсулотни ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш жараёнларини, аҳолини ҳаётига, соғлиғига ва мол-мулкига, атроф-мухитга ҳавф етказмаслиги масалалари бўйича монополияга қарши давлат органидан ташқари давлатнинг махсус ваколатли органлари: Ўзстандарт агентлиги, Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Ўзбекистон Республикасининг Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси, ҳамда ўзига берилган ваколатлар доирасида истеъмолчиларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилувчи бошқа давлат органлари томонидан амалга оширилади.

Агар истеъмолчининг ҳуқуқи бузилса, у судга мурожаат қилишга ҳақли. Етказилган моддий ва (ёки) маънавий зарар миқдори суд томонидан белгиланади Даъво (талаб)лар жавобгар, истеъмолчи жойлашган жойда, ёки зарар етган жойда тақдим қилинади. Бунда истеъмолчилар амалдаги қонунчиликка мувофиқ давлат божи тўлашдан озод қилинадилар.

Онлайн тарзда бизга мурожаат қилинг