Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Уй-жой коммунал хўжалик тарифлари
Ҳисоблагич | Ҳисоблагичсиз |
---|
Коммунал хизматлар сайтлари
Ўзбекистон Президентининг 15 июндаги қарори билан 1 октябридан бошлаб табиий газни ҳисоблаш ускуналари бўлмаган маиший истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш, табиий газга белгиланган тариф миқдорининг икки баробари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши тўғрисидаги ўзгариш бекор қилинди.
Шундай қилиб, газ ҳисоблаш ускунаси бўлмаган маиший истеъмолчилар етказиб берилган ёнилғи учун белгиланган тариф бўйича тўлашда давом этади.
Худди шу қарор билан маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарни ўрнатиш тартибларига ҳам ўзгартишлар киритилди.
Дастлаб «Ўзтрансгаз» томонидан ўрнатилган ҳисоблагичлар қийматини маиший истеъмолчилар бир йил ичида тўлаши белгиланган бўлса, эндиликда маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш «Ўзтрансгаз» АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.
Киритилган ўзгартишларга биринчи бўлиб Norma.uz сайти эътибор қаратди.