Тадбирлар календари

Тадбирлар календари

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Уй-жой коммунал хўжалик тарифлари

Ҳисоблагич Ҳисоблагичсиз

Коммунал хизматлар сайтлари

14 февралдан совуқ сув тарифи ошади

«Сувсоз» корхонасининг хабар беришича, Тошкентда 14 февралдан совуқ сув тарифлари ошади. Янги нархлар пойтахт ҳокимияти томонидан 29 январь куни тасдиқланди.

Аҳоли учун бир куб метр совуқ сув нархи 190 сўмдан 195 сўмга, канализация хизматлари 155 сўмдан 162 сўмга қимматлашади.

Ҳисоблагич бўйича тўлов амалга оширишда марказлашган иссиқ сув таъминотига эга кўп қаватли уйларда 1 метр куб нархи 625 сўм (ҳозирда — 500 сўм), марказлашган иссиқ сув таъминотисиз — 460 сўм (ҳозирда — 395 сўм).

Хусусий сектор уйларида канализация мавжуд бўлганда бир куб метр сув нархи 345 сўмдан 460 сўмга, канализациясиз — 190 сўмдан 295 сўмга оширилади.

Эслатиб ўтамиз, бунга қадар совуқ сув тарифи ўтган йилнинг 21 июлида оширилганди.

Онлайн тарзда бизга мурожаат қилинг