Тадбирлар календари

Тадбирлар календари

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Уй-жой коммунал хўжалик тарифлари

Ҳисоблагич Ҳисоблагичсиз

Коммунал хизматлар сайтлари

Тошкентнинг баъзи туманларида ичимлик суви таъминоти вақтинча тўхтатилади

Хабарга кўра, Боғишамол ва Янгишахар кўчалари оралиғида янги автойўл хамда Бўзсув канали билан кесишган жойда кўприк қурилиши сабабли, Бўзсув бош сув иншооти ҳудудида диаметр 1200мм сув тармоғини қайта қуриш ва улаш ишларини олиб борилмоқда.

Сув бўлмайди – Олмазор тумани бўйича: Б-1 мавзесидаги маҳалла Чустий, Б-3 мавзесидаги  маҳалла Алишер Навоий.  Марказ 17, 18 мавзесидаги  Себзор, Янги Себзор, Тахтапул маҳаллаларида. Беруни майдони, Хончарбоғ, Алоқа, Фаробий, Чимбой-2, Қорасарой, Гузарбоши, Қўштут, Аллон, Эски Шаҳар, Қумлоқ, Ҳофиз Кухакий, Абу Бакр, Истиқлол маҳаллаларида. Абдулла Қодирий кўчаси  Себзор кўчасидан Фаробий Чиғатой дарвозасигача, Фаробий, Мирзо Ғолиб кўчаларида, Беруний кўчасидаги Нон ишлаб чиқариш заводида, Талабалар шаҳарчасида.

Шайхонтохур тумани бўйича: Марказ 26, 27, 28 мавзеларидаги Гулобод, Боғкўча, Сарҳумдон маҳаллаларида. Қоратош, Чақар, Чорсу, Янги Камолон, Хувайдо, Гулбозор, Сузукота, Исломобод, Оқилон, Шофайз, Янгишахар, Обиназир, Кохота, Ўзбекистон, Тахтапул, Катта Ҳовуз маҳаллаларида. 1-Болалар юқумли касалликлар шифохонасида, Навоий кўчаси Самарқанд Дарбоза кўчасидан Фурқат кўчасигача, Самарқанд Дарбоза кўчаси Навоий кўчасидан Термиз кўчасигача, 1-Шаҳар клиник шифохонаси ва туғруқхонасида, Тошкент Давлат Циркида, Чорсу бозорида, ЖАР спорт комплексида, Аброр Ҳидоятов номидаги ва Миллий Академик Драма Театрларида.

Юнусобод тумани буйича: Жомий маҳалласи, Нақшбандий, Мукарамма Турғунбоева, Миртемир, Тахтапул дарвозаси, Боғча кўчаларида. Боғиравон, Гулғунча, Аваз Ўтар тор кўчалари билан Бўзсув маҳалласидаги Боғишамол 2,2а кўп қаватли уйларида, Минг Ўрик 1,2 тор кўчаларида. Обод маҳалласидаги Наманган, Боғишамол, Қизилқўрғон, Ўртасарой, Машинасозлар, Гулбоғ кўчаларида, Чаманзор кўчаси тор кўчалари билан.

Сув босими пасаяди – Олмазор тумани бўйича: Бобожонова, Нодира кўчаларида.

Шайхонтоҳур тумани бўйича:  Марказ-15, Бешёғоч мавзесида, Кохота маҳалласида, 3- Туман Иссиқлик  Қозонхонасида.

Юнусобод тумани бўйича: 4- Туман Иссиқлик Қозонхонасида.

Учтепа тумани бўйича: 5- Туман Иссиқлик қозонхонсида, Шайхзода, Фарход, Қурилиш кўчаларида, Лутфий кўчаси Фарход кўчасидан Хирмонтепа кўчасигача, Хирмонтепа кўчаси Фарход кўчасидан Ширин кўчасигача.

Сув бўлмаган жойларга сув ташувчи махсус автомашиналар юборилади.

Онлайн тарзда бизга мурожаат қилинг