Тадбирлар календари

Тадбирлар календари

Дш Сш Чш Пш Жм Шн Як

Уй-жой коммунал хўжалик тарифлари

Ҳисоблагич Ҳисоблагичсиз

Коммунал хизматлар сайтлари

1 октябрдан совуқ сув тарифи 8 фоиз ошади

Тошкентда 1 октябрдан бошлаб совуқ сув таъминоти учун янги тарифлар жорий этилади, хабар берди «Сувсоз» корхонаси. Янгиланган тарифларни пойтахт ҳокимлигининг Молия бош бошқармаси 11 сентябрь куни тасдиқлади.

Келаси ойдан бошлаб (марказлаштирилган иссиқ сув таъминоти тизими ва оқава тизими бўлган) квартираларда ҳисоблагич билан тўланганда 1 куб. м сувнинг нархи 370 сўм (ҳозир — 342 сўм, 8,1 фоиз ошади), ҳисоблагичсиз эса киши бошига ойига4516,88 сўм (4185,64 сўм, +7,9 фоиз) бўлади.

Хусусий сектордаги (барча қулайликлари бор) уйларда яшовчилар учун оқава тизими бўлган тақдирда 1 куб. м сув тарифи 265 сўм (ҳозир — 246 сўм, +7,7 фоиз), оқавасиз — 160 сўм (150 сўм, +6,6 фоиз) бўлади.

Оқава тизими ва маҳаллий сув иситиш жиҳозлари бўлган уйларда сув тарифи ҳисоблагичсиз 4082,07 сўм (ҳозир — 3798,1 сўм, +7,4 фоиз), оқавасиз ва кўчадаги кранлардан сув оладиган уйларда киши бошига ойига 357,7 сўм (ҳозир — 335,34 , +6,6 фоиз) бўлади.

1 октябрдан бошлаб пойтахтда иссиқ сув таъминоти ва иситиш тарифлари ҳам 5 фоиз оширилади.

Сўнгги марта иссиқ ва совуқ сув, шунингдек, бошқа коммунал хизмат тарифлари май ойидан оширилган эди.

Онлайн тарзда бизга мурожаат қилинг