Дш | Сш | Чш | Пш | Жм | Шн | Як |
Уй-жой коммунал хўжалик тарифлари
Ҳисоблагич | Ҳисоблагичсиз |
---|
Коммунал хизматлар сайтлари
1 октябрдан Ўзбекистонда аҳолига етказиб берилаётган табиий газ тарифлари оширилмоқда. Уларнинг янгиланган реестрини Молия вазирлиги 15 сентябрь куни тасдиқлади,дейилади «Ўзтрансгаз» компанияси сайтида.
Аҳолига етказиб берилаётган 1 м3 табиий газнинг баҳоси ҳисоблагич бўлганда ҳозирги 194,7 сўм ўрнига 208,92 сўм бўлади (7,3 фоиз ошади).
Ҳисоблагич бўлмаганда овқат пишириш ёки совуқ сувни иситиш учун ишлатиладиган 10 м3 газнинг нархи 3612,95 сўм (ҳозир 3367,05 сўм), хонани иситиш учун эса 1675,55 сўм (ҳозир 1561,5 сўм) бўлади.
Шунингдек, газ ҳисоблагичлари бўлмаганда табиий газдан маиший-коммунал эҳтиёжлар учун фойдаланиш тарифлари ҳам оширилди (юқоридаги ҳаволада бу ҳақда маълумот бор).
Бундан олдин табиий газ тарифлари 15 майда оширилган эди.
Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан совуқ ва иссиқ сув, биноларни иситиш ва электр қуввати тарифлари ҳам оширилмоқда.