Тарифы ЖКХ от e-kommunal

Счётчик Без
Горячая вода 3174,05 12396,41
Холодная вода 3174,05 12396,41
Газ 3174,05 12396,41
Электричество 3174,05 12396,41
Тепло 3174,05 12396,41
Утилизация 3174,05 12396,41
Получить Информер тарифов

Круглосуточная ДИСПЕТЧЕРСКАЯ служба

Звоните на номер 055 по всем интересующим Вас вопросам в сфере ЖКХ

055

Сайты коммунальных служб

Ҳисоблагичсиз газ истеъмолчиларига икки баробарлик тариф ҳақидаги қарор бекор қилинди

Ўзбекистон Президентининг 15 июндаги қарори билан 1 октябридан бошлаб табиий газни ҳисоблаш ускуналари бўлмаган маиший истеъмолчиларга табиий газ етказиб бериш, табиий газга белгиланган тариф миқдорининг икки баробари қўлланилган ҳолда амалга оширилиши тўғрисидаги ўзгариш бекор қилинди.

Шундай қилиб, газ ҳисоблаш ускунаси бўлмаган маиший истеъмолчилар етказиб берилган ёнилғи учун белгиланган тариф бўйича тўлашда давом этади.

Худди шу қарор билан маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарни ўрнатиш тартибларига ҳам ўзгартишлар киритилди.

Дастлаб «Ўзтрансгаз» томонидан ўрнатилган ҳисоблагичлар қийматини маиший истеъмолчилар бир йил ичида тўлаши белгиланган бўлса, эндиликда маиший истеъмолчиларга табиий газни ҳисоблаш замонавий электрон ускуналарини харид қилиш ва ўрнатиш «Ўзтрансгаз» АКнинг шахсий маблағлари ҳисобидан амалга оширилади.

Киритилган ўзгартишларга биринчи бўлиб Norma.uz сайти эътибор қаратди.