Тарифы ЖКХ от e-kommunal
Счётчик | Без | |
---|---|---|
![]() |
3174,05 | 12396,41 |
![]() |
3174,05 | 12396,41 |
![]() |
3174,05 | 12396,41 |
![]() |
3174,05 | 12396,41 |
![]() |
3174,05 | 12396,41 |
![]() |
3174,05 | 12396,41 |
Круглосуточная ДИСПЕТЧЕРСКАЯ служба Звоните на номер 055 по всем интересующим Вас вопросам в сфере ЖКХ |
055 |
Сайты коммунальных служб
ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИ ДИҚҚАТИГА!
2. “Тошиссиққуввати” ИЧБ УК Тошкент шаҳар аҳолиси эътиборига шуни маълум қиладики, энергия ташувчи муҳит ва ашёларнинг нархлари ошиб кетгани боис, 2016 йил 1 апрелдан бошлаб марказлашган иссиқлик ва иссиқ сув таъминоти учун қуйидаги ойлик тарифлар белгиланади:
марказий иситиш – 1169,70 сўм/м2/тақвимий(календарь)йил ойи (иситиш майдони);
иссиқ сув таъминоти:
— ҳисобга олувчи асбоблар бўлмаган тақдирда – 13511,73 сўм/киши/ой;
— умумий чўмилиш хонасига эга ётоқхоналар учун – 10051,42 сўм/киши/ой;
— ҳисобга олувчи асбоблар бўлган тақдирда – 3459,90 сўм/м3 1 м3 истеъмол қилинган иссиқ сув учун.
Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2013 йил 6 ноябрдаги “Республика иссиқлик таъминоти ва сув таъминоти ташкилотларини молиявий соғломлаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 300-сонли қарорининг 10-бандига мувофиқ, эслатиб ўтамиз:
Иссиқлик энергиясини ҳисобга олиш асбоблари бўлмаган юридик шахсларга иссиқлик энергиясини етказиб бериш, иссиқлик энергияси учун белгиланган тарифнинг икки баробар миқдори қўлланилиб амалга оширилади. (кўп хонадонли уйларда жойлашган юридик шахслар бундан истисно).
Аҳоли учун:
Рўйхатда турувчи фуқаролари бўлмаган ва иссиқ сувни ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилмаган турар-жой хоналарида иссиқ сув таъминоти хизматлари учун ҳисоб-китоблар, истеъмол қилиш меъёрлари бўйича, иссиқ сув таъминоти хизматларига қўйилган тарифларнинг 1,5 га оширилган коэффициентини қўллаган ҳолда қуйидагича ҳисобланади:
бир хоналик ва икки хоналик хонадонларда – бир киши учун;
уч хоналик хонадонларда – икки киши учун;
тўрт хоналик хонадонларда – уч киши учун;
беш хоналик хонадонларда – тўрт киши учун.