Тарифы ЖКХ от e-kommunal

Счётчик Без
Горячая вода 3174,05 12396,41
Холодная вода 3174,05 12396,41
Газ 3174,05 12396,41
Электричество 3174,05 12396,41
Тепло 3174,05 12396,41
Утилизация 3174,05 12396,41
Получить Информер тарифов

Круглосуточная ДИСПЕТЧЕРСКАЯ служба

Звоните на номер 055 по всем интересующим Вас вопросам в сфере ЖКХ

055

Сайты коммунальных служб

Табиий газ тарифлари 7,3 фоиз оширилмоқда

1 октябрдан Ўзбекистонда аҳолига етказиб берилаётган табиий газ тарифлари оширилмоқда. Уларнинг янгиланган реестрини Молия вазирлиги 15 сентябрь куни тасдиқлади,дейилади «Ўзтрансгаз» компанияси сайтида.

Аҳолига етказиб берилаётган 1 м3 табиий газнинг баҳоси ҳисоблагич бўлганда ҳозирги 194,7 сўм ўрнига 208,92 сўм бўлади (7,3 фоиз ошади).

Ҳисоблагич бўлмаганда овқат пишириш ёки совуқ сувни иситиш учун ишлатиладиган 10 м3 газнинг нархи 3612,95 сўм (ҳозир 3367,05 сўм), хонани иситиш учун эса 1675,55 сўм (ҳозир 1561,5 сўм) бўлади.

Шунингдек, газ ҳисоблагичлари бўлмаганда табиий газдан маиший-коммунал эҳтиёжлар учун фойдаланиш тарифлари ҳам оширилди (юқоридаги ҳаволада бу ҳақда маълумот бор).

Бундан олдин табиий газ тарифлари 15 майда оширилган эди.

Эслатиб ўтамиз, 1 октябрдан совуқ ва иссиқ сув, биноларни иситиш ва электр қуввати тарифлари ҳам оширилмоқда.